БОНДАРЕНКО Борис Анисимович

БОНДАРЕНКО Борис Анисимович (1923.19.10, Давлеканов ш., Бошқирдистон) — кибернетик олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), физикамат, фанлари д-ри (1970), проф. (1974). 1928 й. дан Тошкентда. Ўрта Осиё давлат унтини тугатган (1953). Ўзбеjchctoh ФА Математика ин-тида (1953—72), Тошкент т. й. транспорти муҳандислари ин-тида (1972—80), Ўзбекистон ФА «Кибернетика» илмий и. ч. бирлашмасида (1980 й. дан) ишлади. Бондаренко математик физиканинг ярим чизиқли шу жумладан поливибрацион тенгламаларни ўрганиш бўйича халқаро мактаб асосчиларидан бири (румин олими Манжерон билан бирга). Илмий ишлари узлукли мат., комбинатолик таҳлил, мураккаб математик физика масалаларини аналитик ва узлукли усуллар билан ечиш, арифметик фрактал тузилмаларини тузиш ва текширишга, эластиклик назариясининг 3 ўлчовли масалаларига бағишланган. «Жасорат» медали билан такдирланган (1995).

Loading...