БОНЛАР

БОНЛАР (голландча boom — ёғоч, хода, шлагбаум) — сузувчи ҳамда сув сиртида муаллақ турувчи тўсиқлар; бир-бирига боғланган ходалар сифатида ясалиши мумкин. Баъзан, дарёнинг у қирғоғидан бу қирғоғига трос (симарқон) тортиб қўйилади. Бонлар ҳарбий кемалар турадиган жойлар (гаван, рейд) ни ёки муҳим иншоотлар (мас, кўприклар, тўғонлар ва б.) ни душманнинг сув ости кемалари, улардан отиладиган торпедалар ҳамда сузувчи миналардан мудофаа қилади. «Ўз» кемаларини ўтказиб юбориш учун Бонларда дарвозалар бўлади.