БОНН УНИВЕРСИТЕТИ

БОНН УНИВЕРСИТЕТИ, Фридрих Вильгельм номидаги Рейн унти — Германиядаги энг йирик унтлардан бири. 1777 й. Академия сифатида ташкил этилган. 1786 й. дан унт деб номланган. Бонн университети иқтисодиёт, ҳуқуқ, фалсафа, мат., тиббиёт, к,, х., теология ва б. соҳалар бўйича мутахассислар тайёрлайди. 40 мингга яқин талаба таълим олади. Кутубхонасида 1 млн. дан ортиқ асар сақланади.