БОНН — Германиядаги шаҳар, Шимолий РейнВестфалия ери ҳудудида, Рейн дарёсининг чап соҳилида. Аҳолиси 412 минг киши (1995). Боннга 1-а. да римликлар асос солган. 1273—1794 й. ларда Кёльн курфюрстлари қароргоҳи. 1814 й. дан Пруссия таркибига кирган. 1945—49 й. ларда Германиянинг Англия оккупация қилган зонасида бўлган. 1949 й. дан ГФР пойтахти. 1989 й. даги сиёсий ўзгаришлар туфайли ГФР ва Германия Демократик Республикаси қўшилиб, бирлашган Германиянинг федерал пойтахти статуей Бонндан Берлинга ўтди. Хорижий давлатлар элчихоналари ҳозирча Бонн да. Бонн муҳим транспорт йўллари тугуни. Рейн бўйидаги порт. Халқэро аэропорт бор. Саноат корхоналари жуда кам. Мавжуд саноат тармоқларининг аксарияти истеъмол моллари ишлаб чиқаради; электротехника, рангли металл буюмлари, аниқ механика, оптика, фармацевтика, мебель, керамика, ёзув қоғози, озиқ-овқат, тамаки корхоналари бор. Полиграфия саноати ривожланган. Боннда ГФР савдо-саноат палатаси, саноат ва молия концернларининг кўпданкўп идоралари, маданият муассасалари ва б. жойлашган. Бонн атрофида қўнғир кумир қазиб чиқарилади.
Боннда Германиядаги энг йирик олий ўқув юрти — Бонн университеты, консерватория, Бетховен уймузейи, кутубхона бор. Роман собори (11—13 а. лар), готика услубидаги СанРемигий черкови (12741317), ратуша (1737) ва б. меъморий ёдгорликлари сақланган.