БОНУ

БОНУ (тахаллуси; асл исми Самар Бону Сирожиддин қизи) (1837, Ўш — 1891, Андижон, Мингтепа қишлоги) — узбек шоираси, маърифатпарвар. Ҳувайдоттт чевараси. «Мерос дедим бобомлардин» маснавийсида Ҳофиз, Навоий, Шамс Табризий, Аҳмад Яссавий ва бобоси Ҳувайдони тилга олиб, шоирлик истеъдоди отабобосидан мерос эканлигини таъкидлаган. Уларнинг асарларига тажнис, татаббулар ёзган.

Бону 19 ёшида бева қолган. «Бону ғариб» шеърида бу огир жудолик ва мусибатни турмуш ҳодисалари билан боғлаб, ўзи каби аёллар қисматидан, замонасидаги ҳақсизликлардан зорланган. Шеърларида Лайли, Ширин, Узролар билан дардлашган («Ёр жабр этди» ва б.). Б. руҳидаги исёнкорлик, оқилалик асарларига сингиб кетган. Севги мавзуидаги шеърлари шахсий ҳистуйғулар билан чегараланмай, кенг ижтимоий мазмун касб этган. Бону ижодида шахс ва замон, аёллар тақдири масаласини асосий ўринга қўйган. Эрк учун ўзи танлаган йўлнинг тўғрилигига ишонган («Фалак озоридан минг дод», «Ҳеч қайси инсон ҳам», «Дидда дардим ким билур?», «Бенаволар» ва б.), бу йўлда собит турган. Бону шеърларини тўплаб девон тузган.

Ас: Шеърлар, Т., 1963.

Ад.: Жалолов Т., Ўзбек шоиралари, Т., 1980.

Prev Article

БОНИФИКАЦИЯ

Next Article

БОР