БОНУС

БОНУС (лот. bonus — яхши, марҳаматли) — сотувчи ва харидор ўртасида алоҳида келишув ёки сотиш шартномасига асосан сотувчи томонидан харидорга бериладиган енгиллик; одатдаги тўланадиган маошга қўшимча мукофот; нархнинг ўсиши муносабати б-н асосий иш ҳақига қўшилган қўшима ҳақ; товарнинг сифати учун қўшимча мукофот; акциялар шаклидаги қўшимча тўловлар; кўрсатилган воситачилик хизмати учун тўланадиган қўшимча ҳақ ҳам Бонус деб юритилади. Амалиётда товар воситачи (комиссионер) ихтиёридан ташқари сотилмай қолса, унга харажатларини қоплаш учун Бонус тўланади ва унинг миқдори келишувга асосан белгиланади.