БОҚЧАСАРОЙ — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар. Чуруксув сойининг (Кача дарёсининг ирмоғи) хушманзара соҳилида жойлашган. Симферополь — Севастополь катта йўли (шоссеси) ёнида. Т. й. стапцияси. Аҳолиси 26,8 минг киши (1999). Боқчасаройда эфир мойлари, вино и. ч., мева шарбатлари, консерва, сут, з-длари, маиший хизмат к-ти бор. Б. га асос солинган йили номаълум. Шаҳар 1502 й. дан тилга олинади. 1736 й. гача Қрим хонлигининг пойтахти бўлган. 1783 й. Қрим таркибида Россия босиб олган. Боқчасарой Пушкин ва А. Мицкевич асарларида куйланган, 16—18-а. ларда турк меъморлиги асосида қурилган хон саройи ҳамда «Кўз ёши» фонтани сақланиб қолган. Шаҳар яқинида ЧуфутКала ғор шаҳри жойлашган.