БОҚИ МУҲАММАД

БОҚИ МУҲАММАД (71605) Бухоро хони (1601—05). Ашшархонийлардан. Жонибек султоннинг ўғли. Шайбонийлар сулоласининг сўнгги вакили Пирмуҳаммадхон (1598—1601) Боқи Муҳаммадни алоҳида хизматлари учун Самарқанд ҳокими этиб тайинлаган (1599). Шундай бўлсада, Боқи Муҳаммад тез орада ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиб, Пирмуҳаммадхонга итоат этмай кўйган ва ҳатто унга қарши урушга ҳозирлик кўра бошлаган. 1601 й. июнда Пирмуҳаммадхон Самарқанд яқинидаги Боғи Шамол деган жойда Боқи Муҳаммад билан жанг қилиб, мағлубиятга учраган. Сўнг Б. М. Бухорога кириб, хонлик тахтини эгаллаган. Шу тариқа Бухорода янги сулолааштархонийлар хукмронлиги бошланган. Боқи Муҳаммад ўз ҳукмронлиги даврида хонлик ҳудуди яхлитлигини сақпаб қолиш ва ўзига қадар ўтган хонлар қўлдан чикарган ерларни душмандан кайтариб олиш мақсадида кўплаб урушлар қилган. Чунончи, Боқи Муҳаммад Балх тахтига даъво қилиб исён кўтарган (1601—02) аштархоний шаҳзодалар — Аббос султон ва Раҳмонқули султонларни мағлуб этган (1602 й. баҳори). Эрон шоҳи Аббос I Балхни босиб олиш, сўнгра Боқи Муҳаммадни тахтдан агдариб, унинг ўрнига шайбонийлардан Муҳаммад Салим султонни ўтқазиш ва бу билан Бухоро хонлигида аштархонийлар ҳукмронлигига чек қўйиш мақсадида катта қўшин билан юриш қилганда, Боқи Муҳаммад Амударё бўйидаги Пули Хатаба деган жойда унга пешвоз чиқиб (1602 й. июль), Эрон қўшинини бутунлай тормор келтирган. Шоҳ Аббос I эса қолганқутган аскарлари билан аранг қочиб қутилган. 1603 й. 25 мартда Боқи Муҳаммад темурийлардан Кобул ҳокими Муҳаммад Ҳаким Мирзонинг жияни Бадиуззамон босиб олган Қундуз ш. ни уч ой қамал қилгач, яна қайта қўлга киритган. Боқи Муҳаммад мамлакатни идора қилиш тизими ва солиқларни тартибга солиш, қўшинни қайта ташкил қилиш каби қатор ислоҳотлар ўтказган, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, ободончилик ишларига катта эътибор берган.