БОҚИ ПУЛИ

БОҚИ ПУЛИТуркистон хонликларида ариқ ва каналлар қазиш, сув ҳавза ва шохобчаларини тозалаш, мавжуд суғориш иншоотларини таъмирлаш ёки янгиларини қуриш вақтида ҳашарга чиқмаганлардан олинган жарима. Mac, Бухоро хонлигида 19-а. 2-ярми ва 20-а. бошларида мазкур ҳашарга чиқмаган ҳар бир кишига кунига 2 тангадан жарима солинган. Боқи пули ҳашар уюштирган мироб томонидан ундирилиб, одатда, суғориш билан боғлиқ ишларга сарф қилинган, ортгани эса давлат хазинасига топширилган. Мае, Шохруд канали мироби Мирзо Асомиддин тўқсобо баҳор ва кузги ҳашарларда тўпланган Боқи пулидан давлат хазинасига 14812 танга топширган.