БОҚИ РАҲИМЗОДА (1910. 5. 10 Душанба — 1980) — Тожикистон халқ шоири (1974). «Туҳфа», «Ҳаёт ва сўз» (1954), «Чашма» (1957), «Ҳаёт баҳори» (I960), «Шеърлар» (1963) ва б. асарларида тожик халқи ҳаёти, ўз замондошларининг меҳнатдаги фидокорлиги, ўйкечинмалари ва ташвишлари тараннум этилади. Боқи Раҳимзода драматургия соҳасида ҳам салмоқли ижод қилган. «Таърифхўжаев қиссаси» (Деҳотий билан ҳамкорликда, 1953) комедияси, «Тилга кирган чинор» (1955), «Олтин бешик» (С. Саидмурод билан ҳамкорликда, 1956) пьесалари тожик театрлари репертуаридан урин олган. «Ўтилган йўл» (1967) шеърлар тўплами, «Орзу баҳори» туркум асарлари учун Рудакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти билан тақдирланган. Б. Р. Ғафур Ғулом, Уйғун, Зулфия ва б. ўзбек шоирлари асарларини тожик тилига таржима қилган. Унинг «Тарона» номли шеърлар тўплами ўзбек тилида босилган (1968).