БОҚИЛЛОНИЙ

БОҚИЛЛОНИЙ, Абу Бакр Муҳаммад атТаййиб алБоқиллоний (?, Басра — 1013, Багдод) — каломнинг йирик вакили. Каломни ашъария мактабига мансуб бўлган Ибн Мужоҳиддан (980 й. в. э.) ўрганган. 982—983 й. ларда Бувайҳийлар амири Адудаддавла топшириғига кўра Византияда бўлган. Фиқҳ масалаларида моликийлик мазҳабига суянган. Боқиллоний 52 асар ёзган бўлиб, бизгача 6 таси етиб келган. Илоҳий сифатлар ва илоҳий моҳият ҳақидаги муыпазилийлар оқимига мансуб Абу Ҳошим алЖуббаий ишлаб чиққан ғояга қўшилди. Бир неча муътазилийларнинг, жумладан Аббад бин Сулаймон (844 й. в. э.) нинг бу масалага дойр ғояларини ривожлантириб, худонинг сифатлари ҳақида фикр юритди. Боқиллоний фикрича, ҳамма нарса худо томонидан белгиланган.

Ирода эркинлиги муаммосини ҳам Боқиллоний юқоридаги фикрга мувофиқ равишда ҳал қилди: худо фақат «борлиқ» ва «асос»ни яратганлигини, инсон эса борлиқни шакллантириб, амалиётни муайян йўсинга солишини уктирди. У имомат масаласида шиалар ва рофизийлар б-н баҳсга киришиб, имом ёки халифа лавозими меросий эмас, балки улар сайланиши зарур деб ҳисоблади. Ammo бу лавозимга сайланадиган киши Алининг авлодларидан бўлиши шарт бўлмаса ҳам, қурайшийлардан бўлиши лозим. Агар имом ўзига топширилган вазифани уддалай олмаса вазифасидан тушириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, имомнинг вазифалари қуйидагилар:

1) мусулмонлар жамоасини ташқи душманлардан ҳимоя қилиш; 2) адолатсизликнинг олдини олиш; 3) қонунга мувофиқ жазоланиши керак бўлган шахсларга чиқарилган ҳукмнинг ижросини назорат қилиш; 4) уруш вақтида қўлга тушган ўлжани мусулмонлар ўртасида тақсимлаш;

5) ҳаж хавфсизлигини таъминлаш.

Loading...