БОҚИЙ ЖАРРОҲ САМАРҚАНДИЙ

БОҚИЙ ЖАРРОҲ САМАРҚАНДИЙ (16-а., Самарқанд —17-а. нинг боши, Ҳисор) — табиб, созанда, ҳофиз, бастакор. Мусиқа илми ва б. билимларни отасидан ўрганган. Баъзи маълумотларга Караганда, кейинчалик Кавкабийта шогирд бўлган. Султон Саидхон саройида мусиқачи ва табиб вазифаларини бажарган. Бир қанча мусиқа асарлари (жумладан, Наво ва Рост мақомлари ҳамда Сегоҳ шўъбаси оҳанглари асосида нақш, пешрав, амал ва б.)ни яратган. Умрининг охирларида Ҳисор ҳокими Темурхон саройида яшаган.