БОҚЛА

БОҚЛА, бурчоқ (Vicia faba) — бурчокдошлар (дуккакдошлар) оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Пояси тўрт қиррали. Барглари патсимон, мураккаб. Гуллари оқ, ўзидан, баъзан четдан чангланади. Меваси ясси, дуккак шаклида, 4—8 уруғли, Уруғи таркибида 24—30% оқсил бор. Озиқовқат ёки чорва молларига озиқ сифатида фойдаланилади.