БОР КАРБИДЛАРИ

БОР КАРБИДЛАРИборнит углерод билан ҳосил қилган бирикмалари. Бор бир катор карбидларни ҳосил қилади. Улардан В4С (ёки В12С3) ва В13С12 ларнинг таркиблари аниқланган. В4С — қора ялтироқ кристалл модца, зичлиги 2520 кг/м3, микроқаттиқлиги 49,1 ГПа, парчаланиш т-раси 2450°дан юқори. Бор ёки борат ангидрид В2О3 га 2000° дан юқори трада кумир таъсир эттириб олинади. Ҳавода 600° гача трага чидамли, сувда, минерал кислоталар ва уларнинг аралашмаларида эримайди, аммо қайноқ ишқорлар эритмалари таъсирида парчаланади. Корунд А12О3 билан карборунд SiC дан қаттиқ, фақат олмос б-н боразондан юмшоқроқ. Абразив ва силлиқловчи материал, яримўтказгич сифатида, шунингдек ядро техникасида нейтронларни ютувчи материал сифатида ишлатилади. В|3С12 — ромбоэдрик панжарали, қора рангли кристалл модда. Суюқланиш т-раси 2460°; зичлиги 2460 кг/м3, микроқаттиқлиги 55,9 ГПа. Яримўтказгич сифатида қўлланилади.