БОР НИТРИД

БОР НИТРИД, BN — борнит азот билан бирикмаси. В2О3 нинг қайтарувчилар (кумир, магний) билан аралашмасини аммиак атмосферасида қиздириб ёки 2000° дан юқрри трада элементлардан олинади; оддий шароитда aBN — кубик, графитсимон оқ порошок ҳолида бўлади. 1350° дан юқори тра ва 5 ГПа босимда катализаторлар иштирокида BN нинг графитсимон aшаклидан олмоссимон Ршакли (боразон) ҳосил бўлади. Боразон юқори трага чидамли кимёвий баркарор бирикмадир. Бор нитриддан ўтга ғоятда чидамли материаллар, яримўтказгичлар, диэлектриклар, нейтронларни ютувчи материаллар тайёрланади, oBN подшипникларда қуруқ мой сифатида хизмат қилади; боразон ўта қаттиқ абразив материаллар ишлаб чиқаришда қўлланилади.