БОР

БОР (Bohr) Нильс Хенрик Давид (1885. 7. 10 — Копенгаген — 1962) — даниялик физик, ҳоз. замон физикаси асосчиларидан бири. Копенгагендаги Назарий физика ин-ти (Нильс Бор инти) асосчиси (1920) ва раҳбари; дунёвий илмий мактаб ташкилотчиси; 1943— 45 й. ларда АҚШда ишлаган. Асоси атомнинг планетар моделидан, квант таассуротлардан ва Бор постулатиазм иборат бўлган атом назариясини яратган. Металлар назарияси, атом ядроси ва ядро реакциялари назариясига оид муҳим ишлар қилган. Табиий фанлар фалсафаси бўйича илмий ишлар муаллифи. Атом хавфига қарши курашнинг фаол иштирокчиси. Нобель мукофоти лауреата (1922).

Loading...