БОРА

БОРА (юн. boreas — шим. шамоли) — тоғ бағрида пастга қараб эсадиган кучли совуқ шамол. Унча баланд бўлмаган тоғлар илиқ денгиз билан туташган жойларда кузатилади. Бора эсганда ҳаво т-раси ласаяди. Бора тезлиги асосан 20—30 м/с, баъзи жойларда ҳатто 60 м/с ва ундан ҳам ортиқ бўлади. Бора бир бошланса, бир ҳафтагача давом этади. Б. Апшерон я. о., Адриатика денгизи, Иссиқкўл, Севан кўли, Мексика бўтози, Новороссийск ш. ва Қрим я. о. да эсади. Бора кўпинча фожиали оқибатларга олиб келади (мас, Бора оқибатида кемалар музлаб қолиши мумкин).

Prev Article

БОНУС

Next Article

БОРАЗОЛ