БОРАТ КИСЛОТА, ортоборат кислота, HjBOj — кучсиз анорганик кислота, рангеиз япроқчалар шаклидаги оқ кристалл. Зичлиги 1460 кг/м3. Сувда оддий трада кам, қизитилганда яхшироқ эрийди. Спирт ва б. органик моддаларда ҳам эрийди. 107,5’ да қиздириб сувсизлантирилганида метаборат кислота НВО2, 160* да бор оксид В2О3 ҳосил бўлади. Табиатда иссиқ сувлар таркибида эриган ҳолда учрайди. Буфер системалар тайёрлашда ишлатилади. Шиша саноатида, эмаллар тайёрлашда ва тиббиётда қўлланилади.