БОРАТЛАР

БОРАТЛАРборат кислота тузлари ва эфирлари. Тузилиши, таркиби ва табиатда учрашига кўра Б. анорганик, органик ва табиий Боратлар ларга бўлинади. Анорганик боратлар (оксоборатлар), ортоборат Н(3ВО3), метаборат (НВО2) ҳамда эркин ҳолда ажратиб олинмаган полиборат Н( BmO3iTMi) кислоталарининг тузлари. Молекуласидаги бор атомларининг сонига қараб моно, ди, тетра, гексаборатлар ва б. га бўлинади. Боратларда бор атомининг координацион сони 3 ёки 4 га тенг бўлиб, молекуладаги бор атомлари кислород атоми орқали кўприкли боғланиш ҳосил қилади. Аммоний, ишқорий ва оксидланиш даражаси +1 га тенг бўлган б. металлар кўпинча гидратланган ёки сувсиз метаборатлар МеВО2, тетраборатлар Ме2ВО4, пентаборатлар МеВ5О,, шунингдек декаборатлар Ме В О пН2О ҳосил қилади. Оксидланиш даражаси +2 га тенг бўлган ишқорийер ва б. металлар одатда гидратланган метаборатлар, триборатлар Ме2В,Оп, гексаборатлар МеВ6О|0, шунингдек сувсиз мета, орто ва тетраборатлар беради. Оксидланиш даражаси +3 га тенг бўлган металларга гидратланган ва сувсиз ортоборатлар МеВО3 тавсифлидир. Анорганик Боратлар рангеиз, аморф ёки кристалл моддалар. Уларнинг сукжланиш тралари 500» дан 2000» гача. Кўпчилик анорганик Боратлар эритмалари совиш пайтида осонликча шиша ҳолатига ўтади. Гидратланган анорганик Боратлар ортоборат кислотага металл оксидлари, гидроксидлар ва карбонатлар таъсир эттириб олинади. Сувсизлари эса бор оксидига металл оксидлари ёки карбонатларини қўшиб суюқлантириш exv» қиздириш усули билан олинади. Анорганик Боратлар бор бирикмаларини синтез у шишда шиша, эмаль, сир, пигментлар компоненти сифатида, оловбардош қопламалар, электролитлар, люминофорлар, бўёқ маҳсулотлар и. ч. да, металларни кавшарлашда ва б. да қўлланилади.

Органик боратлар — [ортоборатлар, триалкил (арил) боратлар, триалоксиборатлар], умумий формуласи (RO)3 В бўлган ортоборат кислота эфирлари. Бу ерда R — алкил, арил, аллил ва б. органик радикаллар. Қуйи алкилборатлар зангори рангда шуълаланувчи учувчан суюқпиклардир. Сув таъсирида улар (ВОН)3 ва ROH гача гидролизланади.

Органик Боратларнинг олиниш усуллари турлича:

1) ортоборат кислота, бор оксиди, бор хлорид ёки бурага спиртлар, феноллар, диоллар таъсир эттириш;

2) В2Н, ва б. борли органик бирикмаларни алкоголиз қилиш;

3) R3Bhm okсидлаш; 4) Me|B(OR)4] ни термик парчалаш ва б.

Органик Боратлар антиоксидантлар сифатида, парафинларни оксидлаб спиртлар олишда, органик ва борорганик бирикмалар синтезида, фунгицид, антисептик сифатида, бўёқлар, мотор ёнилғилари, сурков мойлари, полимерлар олишда қўлланилади.

Табиий боратлар — бораткислота тузларидан ҳосил бўлган минераллар синфи. Табиий Боратларнинг калийли, натрийли, кальцийли, магнийли ва темирли 100 га яқин минерали маълум бўлиб, улар асосан ромбик ва моноклин сингонияда кристалланган рангеиз ёки оқ рангдаги моддалар. Уларнинг структурасида 1 дан 6 та гача, гоҳо 9 та бор атомлари кислород атомлари билан боркислород гуруҳлари ҳосил қилиб иштирок этади. Борнинг координацион сонига қараб бу гуруҳлар ўзаро боркислород учбурчаклари [ВО,]1» ёки тетраэдрлар [ВО4]4’ ҳолида бирлашиб, занжирсимон, тасмасимон, қатламли ва каркасли структуралар ҳосил қилиши мумкин. Табиий Боратларга вулқонлар натижасида юқори траларда ҳосил бўлган людвигит, ашарит, суссексит ва сув ҳавзаларида чўкинди сифатида ҳосил бўлган бура, борацит ва б. киради. Сувли ва сувсиз боратлар мавжуд (аксариси сувлидир). Таркибида суви бор табиий Боратларнинг Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 2—5, сувсизлариники 9 гача, зичлиги 1500—3400 кг/м] бўлади.

Табиий Боратларнинг энг кагта коилари вулканоген — чўкинди жинсларда, эндоген йўл билан ҳосил бўлган конларнинг баъзи жинсларида учрайди. Чўкинди галоген конлари тузлар билан биргаликда ҳосил бўлади. Табиий Б. Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Жиззах вилоятларида учрайди. Киме саноатида, бор тузлари олишда, бўёқтайёрлашда, кулолчиликда, сир, эмаль, шиша, пигментлар и. ч. да қулланилади.

Ад.: Исследование синтетических боратов, Рига, 1983; Леонюк Н. И., Леонюк Л. И., Кристаллохимия безводных боратов, М., 1983.

Рустам Маърупов.