БОРАЦИТ

БОРАЦИТ — минерал, боратлар синфига мансуб. Кимёвий формуласи Mg,[B7O|2] OCL; таркибида 62,5% В2О5 бор. Ромбик сингонияда кристалланади. Fe (36% гача), Мп ва б. қушимчалар бор. Борацит куб, тетраэдр, псевдооктаэдр, кубоктаэдр ёки додекаэдр шаклида ялтироқ кристаллар ҳосил қилади. Ҳаворанг ва кулранг, кўпинча рангсиз. Кдггиқлиги 7—7,5. С. of. 3 га яқин. Гипс, ангидрид ва туз конларида бошқа боратлар билан бирга учрайди. Борацитдан саноатда бор олинади.