БОРАЗОЛ

БОРАЗОЛ, боразин, B3N3H6 — ранге из суюклик. Мол. м. 80,05, суюқланиш т-раси — 57», қайнаш т-раси 55*. зичлиги 810 кг/мэ (55»), 1000 кг/м3 ( — 57»). Тузилиши, физик ва кимёвий хоссалари жиҳатидан бензолга ўхшайди, шунинг учун Боразолни гоҳо анорганик бензол деб аталади. Боразол бор нитрид олишда, унинг ҳосилалари эса иссиққа чидамли полимерлар олишда ишлатилади. Боразолнинг алкил ёки арил ҳосилалари асосидаги полимерлар 400—600’ иссиққа бардошлидир.