БОРАЗОН

БОРАЗОН — сунъий олмос; бор нитриднинг олмоссимон модификациям. Юқори тра (1350* дан юқори) ва босим (3200 Мн/м2 дан юқори) да борни азот б-н бириктириб олинади Каттиқлиги олмосникига яқин, лекин Боразон юқрри траларга олмосга нисбатан чидамлироқ, кимёвий барқарорлиги олмосникидан устунроқ бўлади. Боразондан ўтга чидамли материаллар, яримўтказгичлар, диэлектриклар, нейтронларни ютгичлар тайёрланади; у ўта қаттиқ абразив материаллар и. ч. да қўлланилади.