БОРДО СУЮҚЛИГИ

БОРДО СУЮҚЛИГИ — ўсимликларнинг замбуруғли ва бактериал касалликларига карши ишлатиладиган препарат. Мис купороси (тўтиё) нинг оҳак эритмаси билан 1:1 нисбатдаги аралашмаси. 10 л 1% ли Бордо суюқлиги с тайёрлаш учун 100 г мис купоросига 3 — 4 л иссиқ сув қуйиб, ёғоч, шиша ёки сопол идишда аралаштирилади, сўнг қолган сув совуқ ҳолда 5 л га етгунча қўшилади. Бошқа идишда 5 л сувда 150 г оҳак эритилади, яъни сўндирилади. Мис купороси эритмаси оҳакли эритма (аксинча мумкин эмас) устига қуйилади. Бундай аралашма Бордо суюқлиги деб аталади, уни айнан ишлатиш олдидан тайёрланади. Ўзбекистонда Бордо суюқлиги кўпроқ меваларнинг барг бужмайиши, калмараз, антракноз, шунингдек беда, сабзавот ва б. экинларнинг қўнғир доғига ҳамда шу каби бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланади. Ўсимликлар мис купороси бўйича 1% ли эритма билан вегетация даврида пуркалади. Препаратнинг сарф нормаси 12—15 кг/ га, суюклик сарфи 500—800 л/га.