БОРДОН — пусти тозаланмаган қамишдан бўйрага ўхшатиб тўқиладиган қурилиш материали (тўшама). Иморатлар қуришда eacca, тоқи устидан солинади. Илгари Бордондан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилган (мас, тупроқ ва захдан сақланиш учун супа устига солинадиган намат, гилам, палос тагига тўшалган, ҳовлижой атрофини девор қилиб ўраш учун ишлатилган ва б.). Ҳозир ҳам якка уй-жойлар, бостирмалар қуришда Бордондан фойдаланилади.