БОРЕАЛ ИҚЛИМ

БОРЕАЛ ИҚЛИМ (юн. boreas шимолий) — қишда қор мўл ёғадиган, ёзи нисбатан қисқа ва илиқ бўладиган ўртача кенгликлар иклими. Бореал иқлим ли жойлар (Арктика ва Тропик областлар орасидаги жойлар) да асосан тайга ва тилоғоч ўрмонли ландшафтлар учрайди. Ҳозир Бореал иқлим атамаси кам қўлланилади (қ. Иқлим).