БОРЕАЛ ОРГАНИЗМЛАР

БОРЕАЛ ОРГАНИЗМЛАР — Шим. ярим шарнинг мўътадил қисмида яшайдиган денгиз организмлари. Бореал организмлар асосан қирғоқолди (литорал ва сублиторал) зоналарда яшайди. Дунё океанининг чуқур (батиал) қатламларида ҳарорат пастлиги ва ёруғлик етишмаслиги сабабли Бореал организмлар жуда кам. Литорал ва сублиторал қатламларда қўнғир ва қизил сувўтлар, айниқса мидия, устрица, денгиз тароқчалари, қисқичбақасимонлар, шунингдек балиқлар кўп. Бу организмларнинг биомассаси ниҳоятда катта. Бореал организмларнинг баъзилари биологик маҳсулдорлиги жиҳатидан катта аҳамиятга эга. Мае, баликлардан сельд, треска, скумбрия, лосось, камбала кўплаб овланади. Ҳайвонот ва ўсимлик бойлигини кўпайтириш мақсадида Бореал организмлар янги ҳудудларда иклимлаштирилмоқда. Mac, Каспий денгизида кефаль, Оролда болтиқ салакаси иклимлаштирилган.