БЎРИЕВ

БЎРИЕВ Тожибой (1938.12.5, Тошкент вилояти Паркент тумани Заркент қишлоғи) — механик ва математик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), физикамат, фанлари д-ри (1974), проф. (1976). ТошДУни тугатган (1961). Ўзбекистон ФА Механика ин-тида (1964—66) ишлаган. Кибернетика интида (ҳоз. «Кибернетика» ИИИБ) да (1966 й. дан) ишлайди. Илмий ишлари қаттиқ жисм механикасига оид масалаларни алгоритмлашга, статик ва динамик юк таъсиридаги бир ўлчовли ва кўп ўлчовли конструкцияларнинг аниқ ҳисобларига, эластиклик назариясининг динамик ва статик масалаларига дойр. Бўриев сейсмик (8 — 9 балли) ва носейсмик (5—7 балли) минтақалар ва қорлишамолли ҳудудлар учун фазовий стерженли конструкцияларни тенг мустаҳкамлик, барқарорлик ва мин и мал оғирлик мезонлари асосида ишлаб чикди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1971).

Loading...