БОРИС ГОДУНОВ

БОРИС ГОДУНОВ [тахм. 1552 1605. 13 (23).4] — рус подшоси (1598 й. дан), бояр Фёдор Годуновнинг угли. Иван IV саройида тарбияланган. Иван IV вафот этгач (1584), шоҳ Фёдор (1584— 98) нинг ягона регенти бўлиб қолади ва амалда мамлакатни бошқарди. Иван IV сиёсатини давом эттирди. Подшо Фёдор вафот этгач (1598), Земский собор Б. Г. ни подшо қилиб сайлади. Борис Годунов Польша б-н бўлган сулҳ муддатини узайтириб, Швецияга қарши уруш бошлади (1590—93). Натижада Ливон уруши (1558—83) даврида қўлдан кетган Ям, Орешек, Ивангород ва б. шаҳарларни Россияга қайтариб олди. Борис Годунов даврида Сибирь ва мамлакатнинг жан. р-нларини мустамлакага айлантириш бошланган.