БОРИСОВ

БОРИСОВ — Белоруссиянинг Минск вилоятидаги шаҳар (1795 й. дан). Т. и. станцияси. Березина дарёси бўйидаги пристань. Аҳолиси 150,7 минг киши (1999). Машиносозлик («Экран» и. ч. бирлашмаси ва б.), ёғочсозлик, кимё ва кимёфармацевтика, озиқ-овқат, енгил саноат корхоналари ишлаб турибди. Мусика асбоблари, биллур ишлаб чиқарилади. Ўлкашунослик музейи бор. Б. га 1102 й. да асос солинган, 12а, охирида Литва, сўнгра Польша, 1793 й. дан Россия империяси қўл остида.

Loading...