БЎРИЁТОҚ КЎЛЛАРИ

БЎРИЁТОҚ КЎЛЛАРИ (маҳаллий халқ Бўритоғ деб атайди) — Хоразм воҳаси Хива ш. ёнидаги Бўриётоқ, Пирнахос, Байталтўғон, Саёт ва б. майда кўллар. Жан. да Қорақум чўлига туташган. Бўриётоқ кўллари Жирмиз, Мизонкўл коллекторларига бирлашиб кетган. Экин майдонларидан чикадиган ташлама сувлар ва ер ости сизот сувларидан тўйинади. Езда суви кўпайиб, умумий майд. 800 га, уз. 4—5 км, эни 1—1,5 км, чуқ. 1,5 м га етади. Соҳиллари қия, қумлоқ, қамиш ва б. сув ўтлари ўсади. Қишда музлайди. Бўриётоқ кўлларида балиқчилик ва ондатрачиликни ривожлантириш имкониятлари мавжуд.

Prev Article

БЎРИЕВ

Next Article

БЎРСИҚ