БОРЖОМИ

БОРЖОМИ — Грузиядаги шаҳар. Кура ва Боржоми дарёлари қўшиладиган ерда, денгиз сатҳидан тахм. 800 м баландликда. Аҳолиси 19,6 минг киши (1999). Ёзи иссиқ (июлнинг ўртача т-раси 19°), қиши мўътадил (янв. нинг ўртача т-раси — 3°); йилига 595 мм ёғин тушади. Йирик бальнеологик ва иқлимий курорт, т. й. тугуни. Боржомида минерал сувни бошқа шаҳарларга юбориш учун бутилкаларга қуйиш з-ди, театр ва ўлкашунослик музейи бор.