БОРЛАШ

БОРЛАШпўлат ёки бошқа металлдан тайерланган буюмлар сиртини бор билан тўйинтириш. Борлаш натижасида буюм сирти қаттиқлашади, иссиққа ва ейилишга чидамлилиги ошади. Детални суюқлантирилган бура (Na2B4O7) га ботириб, электролиз усулида (деталькатод, графит—анод) Борлаш усули кўпроқ қўлланилади. Деталь суюқ бурада 6—8 соат сақлангач (930° да), унинг 0,15 — 0,25 мм сиртқи қатлами борга тўйинади. Баъзан, бурага бор карбид (30 — 40%) ёки кремний карбид (30%) қўшилади. Борлаш вакуум печда ёки газ муҳитида ҳам ўтказилиши мумкин. Борланган деталлар махсус усулда тобланади. Борлаш усули насосларнинг втулкалари, штамплар, прессқолиплар, роликлар ва б. тайёрлашда қўлланилади.