БОРЛИ ЎҒИТЛАР

БОРЛИ ЎҒИТЛАР — таркибида ўсимликлар ўзлаштира оладиган ҳолатда бор бўлган кимёвий бирикмалар; микро>тм/яларнинг бир тури. Борнинг ҳар хил тупроқдаги микдори (1 кг тупроқ ҳисобида) 1,5 мг дан 150 мг гача боради. Ўрта Осиёнинг карбонатли тупроқларида сувда қайнатилганда эриб чиқадиган (сувли сўрим) борнинг микдори 1 кг тупроққа 1 мг дан кам бўлган ҳоллардагина Борли ўғитларни куллаш керак. Борли ўғитлар сифатида борат кислота, бордатолитли ўғитлар, бормагнийли ўғитлар, борли суперфосфат, бура (танакор) ва б. қўлланилади. Борли ўғитлар экиш пайтида бошқа минерал ўгитлар билан биргаликда тупроққа қаторлаб солишда, озиқлантиришда ва уруғларни кимёвий дорилар билан биргақўшиб чанглатишда (1,1 — 1,7 кг/та ҳисобида) ишлатилади. Экиш олдидан уруғларни ишлашда (1ц уругга 0,005%—0,5% ли эритмасидан 6—8 л) сарфланади.

Loading...