БОРЛИҚ

БОРЛИҚобъектив мавжуд реалликни ифодаловчи фалсафий тушунча. У моддийпредмет оламидангина иборат эмас. Борлиқ турли даражада намоён бўлади: органик ва ноорганик табиат, биосфера, ижтимоий Борлиқ, объективидеал Борлиқ (маданий қадриятлар, илмий билимнинг умумий принциплари, тушунчалари ва ҳ. к.), инсон турмуши. Борлиқ фалсафа тарихида турлича талқин қилинган. Яқин ва Ўрта Шарқ фалсафасида Киндий, Форобий, Ибн Сино, Умар Хайём, Ибн Рушд каби мутафаккирлар Борлиқни иккига — вужуди мумкин ва вужуди вожибга бўладилар. Уларнинг фалсафасида Борлиқнинг дастлабки сабабчиси Аллоҳ (вужуди вожиб), лекин Аллоҳ билан Борлиқни бир-биридан ажратиб тасаввур қилиб бўлмайди, булар сабабоқибат шаклида бир-бирлари билан узвий боғлиқ, деган тушунча ётади.

Реал ва хаёлий Борлиқ ўртасида алоҳида тафовут бор. Реал Борлиқ мавжудликни, хаёлий Борлиқ моҳиятни белгилайди. Реал Борлиқ нарсалар, жараёнлар, шахслар, хаттиҳаракатлар ва б. нинг реаллигини билдиради; у макон ва замон характерига эга, у алоҳида, бетакрор. Хаёлий Борлиқ (ғоя маъносида) вақтинчалик, ҳақиқий, тажрибавий характеридан маҳрум, у факт бўла олмайди; у қатъий ўзгармас (қотиб қожан), абадий мавжуд (Н. Гартман). Хаёлий Борлиқ бу маънода қадрият, ғоя, математик ва мантиқий тушунча сифатида юзага чиқади. Платон унда чин, хусусий «реал» Б. ни кўради. Умумий маънодаги Борлиқдан муайян Борлиқ фарқ қилади. Гераклит фикрича, ҳеч қандай қотиб қолган Борлиқ йўқ, доимо ўзгарувчан Борлиқ бор. Метафизиклар «ҳақиқий» Б. трансцендент, нарса ўзидадир деб биладилар. Барча мавжуд нарсаларнинг йиғиндисини, умуман оламни Борлиқ деб атайдилар. Ж. Беркли, Д. Юм Б. фақат субъектда, онгдагина мавжуд деб биладилар. Баъзи файласуфлар Борлиқни қандайдир дунёвий руҳнинг, ғайри моддий кучнинг кўринишларидан иборат, деб ҳисоблайдилар. Хусусан Гегель фалсафасида Борлиқ мутлақ ғоянинг ўзлигидан, мавҳумликдан конкретликка томон юксалиб борувчи дастлабки, бевосита ва жуда ноаниқ босқичи ҳисобланади. Борлиқни руҳмаҳсули сифатида қараш 19-а. охири — 20-а. бошидаги фалсафага ҳам хос. Л. Фейербах, А. И. Герцен, Н. Г. Чернышевский Борлиқ объектив, у ҳаракатдаги материя билан боғлиқ деб таъкидлайдилар. Баъзи фалсафий оқимлар мавжуд оламнинг реаллигини, Б. нинг объективлигини эътироф этадилар. Борлиқнинг энг муҳим хусусияти — моддийлигида эканлигини алоҳида таъкидлайдилар. Ҳоз. замон онтологиясига кўра, Б. — барча мавжудотнинг турлитуман кўринишлари б-н айнандир.