БОРНЕОЛ

БОРНЕОЛ, борнил спирт, СШН„О— бициклик терпенлар гуруҳига мансуб иккиламчи спирт. Мол. м. 154,25; камфора ҳидли, рангсиз кристалл модда. Зичлиги 1020 кг/м3, суюқланиш т-раси 208,5’, қайнаш т-раси 212°. Икки изомери маълум. Борнео ва Суматра о. ларидаги Dryoba lanops camphora дарахтида, шунингдек баъзи мойлар таркибида бўлади. Борнеол спирт, эфир, бензол ва лигроинда эрийди; сувда камроқ эрийди. Борнеолдан турли реакциялар ёрдамида камфора, камфен ва уларнинг турли ҳосилалари олинади. Борнеол ва унинг эфирлари камфора и. ч. да, атирупа саноатида ва озиқ-овқат эссенцияси тайёрлашда ишлатилади.