БОРНИТ

БОРНИТ (немис минералоги И. Борн номи билан аталган) — минерал. Кимёвий формуласи Cu3FeS4. Юқори ва паст ҳароратли хили бор. Сингонияси куб (юқори ҳароратли Борнит) ва тетрагонал (паст ҳароратли Борнит). Яхлит зич ҳолатда кўпинча шаклсиз доначалар шаклида учрайди. Ранги қизғишкўнғир, қўнғирсариқ. Оксидланганда ҳаворанг, кўк рангга ўтади. Таркибида 52—65% мис ва 8—12 % темир бўлади. Металлсимон ялтирайди. Кдггиклиги 3. С оғ. 4,9— 5,1. Электр токини яхши ўтказади. Борнит гидротермал ертомирларида, галенит, сфалерит, халькозин пиритлар билан бирга учрайди. Оксидланиш натижасида Борнитдан малахит, азурит, куприт ва б. минераллар ҳосил бўлади. Урал, Жан. Кавказ, Қозоғистон, Ўзбекистонда Қурама (Қалмоққир), Ҳисор тоғларидаги мис конларида, чет элда Германия (Мансфельд), АҚШ (Бьюти) ва Жан. ғарбий Африкада топилган.