БОРНХОЛЬМ — Болтиқ денгизининг жан. ғарбидаги орол. Данияга қарашли. Майд. 588 км2. Аҳолиси 45,2 минг киши (1993). Энг катта шаҳри ва порти — Рённе. Ер юзаси сертепа текислик, бал. 162 м гача, соҳил бўйи қумтепалардан иборат. Каолин ва гил конлари бор. Гранит қазиб олинади. Игна баргли ва кенг баргли ўрмонлар, яйловлар бор. Дон экиш, қўйчилик, балиқ овлаш муҳим ўрин тутади.