БОРОДИН Александр Порфирьевич

БОРОДИН Александр Порфирьевич [1833.31.10(12.11) — Петербург 1887.15 (27).2 ] — рус композитори ва кимёгар олим. Тиббиёт д-ри (1858), проф. (1864). Россия Тиббиётжарроҳлик академияси акад. (1877). Петербургда очилган шифокор аёллар курси (1872—87) нинг ташкилотчиларидан бири.

Бородиннинг мусиқа асарларида улуғворлик, ватанга муҳаббат, эрксеварлик ғоялари теран ифодаланган. Камер — чолғу (2 та квартет, фортепиано квинтети ва б.), камер—вокал (романс, ҳажвий қўшиқлар каби) ва б. асарлар муаллифи. «Баҳодирлик» (Иккинчи) симфонияси (1867), «Князь Игорь» операси (1890 й. да Н. Римский — Корсаков ва А. Глазуновлар ниҳоясига етказган) Бородин ижодининг чўққисидир. Бородиннинг айрим асарлари (шу жумладан, «Ўрта Осиёда» симфоник манзараси, «Князь Игорь» операси)да Шарқ халқлари мусиқасининг таъсири яққол сезилиб туради. «Князь Игорь» операси дастлаб Тошкент рус опера театри (1922 й. дан), кейинчалик Навоий номидаги опера ва балет театри репертуаридан мустаҳкам ўрин олган.

Бородин кумуш нитратларга бром таъсир эттириб, бром алмашган ёг кислоталари олишнинг оригинал усулини ишлаб чиққан (1861), биринчи бўлиб ф-торли бирикма — бензоил ф-торидни олган (1862). Альдегидларни зичлаштириш соҳасидаги тадқиқотлари (1863 — 74) муҳим аҳамиятга эга. У альдол конденсатланиш реакциясини кашф этган; сирка альдегидни зичлаштириб, альдол олган.

Loading...