БЎРОН

БЎРОН — қад. ўзбек миллий ҳаракатли бола, ар ўйини. Бўрон кенг майдонда ‘40×35 м , майсазор жойларда ўйналади. Ў~»» учун оддий қийиқчабелбоғ иь. . атилади, унга бир сиқим қум ва қипиқ ёки майда сомон солиниб тугилади. Ўйин ҳар қайсиси 6 нафар ўғил боладан иборат 2 жамоа ўртасида бўлади. Ўйин бошланишидан олдин майдоннинг бет чизиғининг ўртасида 3 м масофада диаметри 1,5—2 м келадиган доирача ҳосил қилинади. Ҳакам тугунни майдон марказига улоқгиради, икки томонда турган жамоалар марказ томон югурадилар. Биринчи бўлиб тугунчага етиб борган бола уни шеригига, шериги яна бошқасига узатади. Тугун — белбоғни доирачага биринчи бўлиб олиб бориб ташлаган томонга битта хол (очко) ёзилади. Ўйин шароитга қараб 3 дақиқадан 15 дақиқагача давом этиши мумкин. Бўрон, шуингдек спорт залларида ҳам ўйналади.

Loading...