БОРОНА, тирма, сихмола — тупроққа юза ишлов бериш, қатқалоқни юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш учун мўлжалланган қ. х. қуроли. Иш органлари турига кўра, тишли ва дискли; вазифасига кўра, умумий ишларга мўлжалланган ва махсус; тракторга бириктириш усулига кўра, осма, тиркама ва ярим осма хилларга бўлинади. Тузилишига кўра, Бороналар икки изли, симметрик ва йўналиш (атака) бурчаги ўзгарувчан (10°—25°) бўлади. Тишли Борона иш органлари квадрат, думалоқ, тўғри тўртбурчак ва пичоқсимон шаклдаги пўлат тишлардан иборат. Улар рамага қаттиқ (бикр), ошиқмошиқли (шарнирли) қилиб бириктирилади ёки пружинасимон тиракка маҳкамланади. Тиш тупроққа пона каби ботиб ишлайди. Бир тишига тўғри келадиган нагрузкага кўра, тишли Бороналар оғир (16—20), ўртача (12—16) ва енгил ёки экин устидан юритиладиган (5—12) хилларга бўлинади. Оғир ва ўртача Борона ларнинг тишлари квадрат, енгилларники эса думалоқ қилиб ясалади.
Пахтачиликда асосан ўртача Борона, шунингдек тўрсимон, пружинали, ўтоқ Б. си, айланадиган пичокли ва б. хил Бороналар ишлатилади. Улар тракторга тиркагич воситасида бириктирилади. Тиркагичга 12 дан 24 тагача Борона звеноси тиркалади. Гусеницали трактор билан ишлаганда тиркагичли агрегат 44—50 звенодан тузилади. Ўртача Борона тупроқни юмшатишдан ташқари 8 см гача чуқурликдаги бегона ўтлар илдизини ҳам сидириб чиқаради, ер ҳайдалгандан кейин унинг сиртқи қатламини майдалаб юмшатади ва текислайди, яъни экин экишга тайёрлайди. Тўрсимон Борона дала сиртига яхши мослашадиган тўрга шарнирли бириктирилган думалоқ тишлардан тузилган. Кузги ва баҳорги галла ниҳоллари униб чиққандан кейин бегона ўтларни йўқотиш, айни вактда тупроқнинг сиртки қатламини юмшатиш учун ишлатилади. Пружинали Борона ларда ўткир учли ясси пружина кўринишидаги тишлар бўлади. Иш пайтида улар титраб, тупроқни жадал майдалайди. Пружинали Бороналар обикор деҳқончилик зонасида оғир, қаттиқ ва тошлоқ ерларда кенг ишлатилади. Ўтоқ Борона ларида пружинали эластик ўткир тишлар булиб, чопиқ қилинадиган экинлар экилган майдонда тупроқнинг сиртки қатламини юмшатиш ва бегона утлардан тозалаш учун ишлатилади. Айланадиган пичокли Борона ларнинг пластинасимон (унақай ва чапақай) пичоқпари ҳаракат йўналишига нисбатан 180° бурчак остида ўрнатилган. Ер ҳайдалгандан кейин кесак ва палахсаларни майдалаш учун ишлатилади. Дискли Борона лардан, асосан, чимли ерларни юмшатиш, заранглашиб қолган шудгор ва шўри ювилган ерларга ишлов бериш, йирик кесак ва палахсаларни майдалаш учун фойдаланилган. Иш органлари диаметри 450, 510 ва 660 мм ли сферик, ясси ва кесик дисклардан иборат. Тўқайзор, дала ва богларда ишлатиладиган хиллари бўлади. Пахтачиликда дискли дала Борона лари ишлатилади. Уларнинг диаметри 450—510 мм ли сферик дисклари батарея тарзида йиғилади* Шудгорланган далаларда кесак ва палахсаларни кучириш, огир тупроқли Тиудгорларда каттакичик кесакларни майдалаш, кукламги экишдан олдин ерга ишлов бериш, кам чимли утлокларни янгилаш ва ангизни юза юмшатиш учун ишлатилади. Оғир ва заранг ерларга зарур ишлов бериш учун Боронанинг балласт яшигига қўшимча (250—350 кг) юк (мас, қум) солиб ишланади.
Ад.: Нишоналиев У., Қишлоқ хўжалиги машиналари, Т., 1983.