БОРОНАЛАШ

БОРОНАЛАШ, борона босиш — тупроқни юза юмшатиш ва экинни парвариш қилиш усулларидан бири. Бороналаш эрта кўкламда ер ҳайдалгандан кейин, экишдан олдин ўтказилади. Бороналаш ҳайдалган ер бетини юмшатиш, текислаш, кесак ва палахсаларни майдалаш, қатқалоқни бузиш, уруғни кўмиш (уруғ ер бетига сепилганда), минерал ўғитни тупроққа аралаштириш, ўсимликларни парвариш қилиш — кўп йиллик ўт ва кузги ғалла экинлари майдонини эрта баҳорда юмшатиш мақсадида утказилади. Тупроқнинг физик ҳолати ва гранулометрик таркибига қараб Бороналаш 5—8 см чуқурлиқда ўтказилади. Бороналаш тупроқ капиллярларини бузади, уни қуриб қолишдан сакдайди, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ҳамда ҳаво алмашинишини яхшилайди, микробиологик жараёнларни тезлаштиради, ўсимликлар ўзлаштирадиган моддаларни туплаш учун шароит яратади, бир йиллик бегона утларни йўқотади, кўп йилликларини илдизи билан ер бетига тирмалаб чиқариб, йиғиштириб олишни енгиллаштиради. Бороналашда турли хилдаги бороналар қўлланилади. Такрорий ва оралиқ экинлар экиш учун ерни тайёрлашда Бороналаш шудгорлаш билан бир вақтда тупроқдаги намни кўпроқ саклаб қолиш учун ўтказилади; тупроқни яхши юмшатиш мақсадида ҳайдаш изига диагонал ёки кўндаланг бороналанади. Бунда тупроқнинг устки (8—Юсм) қавати юмшаб, ер бетига кўтарилиши камаяди, кўкараётган бегона ўт қурийди. Бороналаш самарадорлигининг энг асосий шартларидан бири — борона усулларини тўғри танлаш ҳамда уни утказиш вақтидир. Тупроқнинг майдаланиш (уваланиш) даражаси бороналаш тезлиги ва йўналишига боғлиқ. Пайкал узунасига кўра диагонал ёки кўндаланг бороналанганда ер яхши текисланади. Бороналаш сифати тупроқнинг кам кукунланиши, етарли даражада юмшатилиши ва шудгор сатҳининг текисланиши, қийтиқ ерларнинг йўқлигига қараб белгиланади.

Абдураҳим Эрматов.

Loading...