БОРОВКОВ Александр Константинович [1904. 3(16). 3, Тошкент1962, 15.11, ҳоз. СанктПетербург] — туркийшунос олим. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1943). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1945), проф. (1935). Ўрта Осиё давлат унтининг шарқшунослик ф-тини тамомлаган (1928). Москвадаги Шарқшунослик интида катта илмий ходим, бўлим мудири, директор ўринбосари (1934—38, 1945 — 60), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт интида директор ўринбосари, айни вақтда Тошкент давлат педагогика ин-тида узбек тили кафедраси мудири (1938 — 45), Москвадаги Тилшунослик ин-ти Ленинград бўлимининг директори (1961 й. дан). Б. Кирилл графикаси асосида узбек алифбоси имлосини ишлаб чиқишда қатнашган, туркий халқларнинг этнографияси, фольклори ва тилига оид и. т. лар олиб борган. Узбек тили шеваларини урганган. Боровков эски узбек ёдгорликларининг лексикграмматик ва тил хусусиятларини тадқиқ этиб, «Шарқ тиллари тарихи ва грамматикаси масалалари» (1958), «Узбек тилининг грамматикаси қисқача очерклари» (1959), Аҳмад Яссавий «Ҳикматлар» ининг тили ва Алишер Навоий асарларининг тил хусусиятларига оид илмий асарлар яратган. «Бадое уллуғат» (1961), «12 — 13аср Ўрта Осиё тафсирининг лексикаси» (1963)ни нашр эттириш билан Боровков эски узбек тилининг мукаммал луғатини тузишга асос солди. Беш жилдли «Русчаўзбекча луғат» (1950—55) ва бир жилдли «Ўзбекчарусча луғат» (1959) ни тузищда иштирок этган. Боровков туркий халқларнинг «Алпомиш», «Манас», «Қўблон», «Қўзи Кўреш ва Баян сулув» каби эпосларини ўрганиб, «Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларининг туркий тиллари эпосини ўрганиш масалалари» (1958), «Алпомиш ҳақидаги қаҳрамонлик поэмаси» (1959) каби илмий асарлар яратган.
Ас: Алишер Навои как основоположник узбекского литературного языка, М.. 1946.