БОРОВСКИЙ Пётр Фокич

БОРОВСКИЙ Пётр Фокич [1863.27.5 (8.6) — 1932. 15.12] — жарроҳ ва паразитолог, Ўзбекистонда ўлка патологияси асосчиларидан бири; тиббиёт фанлари д-ри (1891), проф. (1920), Меҳнат Қаҳрамони (1927). Тошкент ҳарбий госпиталида жарроҳ ва бактериологик лаб. бошлиғи (1892—1910), Қизил Ярим ой жамияти касалхонасида жаррох. (1910—20), 1920 й. дан умрининг охиригача Ўрта Осиё давлат ун-ти тиббиёт ф-ти жарроҳлик кафедрасининг мудири бўлган. Тиббиёт фани тарихида биринчи бўлиб (1898) ёмон жароҳат (лейшманиоз) микробини топган. Қовуққа чок солиш (тикиш)нинг янги усулини таклиф қилган.