БОРОХОРО

БОРОХОРОХитой ғарбидаги тоғ тизмаси, ғарбий учи Қозоғистон ҳудудида. Шарқий Тяньшан тоғ тизимига киради. Или дарёси билан Эби Hyp кўли ҳавзалари ўртасида. Уз. 250 км. Бал. 4359 м гача. Кристалл ва метоморфик тоғ жинсларидан тузилган. Ён бағирларида 1800 м баландликкача тог даштлари, 2800 м гача қорақарағай ўрмонлари, энг юқорисида альп ўтлоқлари бор, чўққилари доим қор ва музликлар билан қопланиб ётади.