БОРРОМИНИ

БОРРОМИНИ, Борромино (Borromini) , асли Кастелли Франческо (1599.25.9, Биссоне, Швейцария — 1667. 3.8, Рим) — итальян меъмори. Барокко намояндаси. Мумтоз ордерлардан эркин фойдаланиб, янги безак қисмларини танлаб, бино тарзи тузилишини ва қурилиш режаларининг мураккаб шаклларини яратган. Асосий ишлари: Римда бунёд этилган СанКарло алле Куатро Фонтане (1634—67), Сант— Иво алла Сапиенца (1642—60), Сант— Андреа делле Фратте (1656; тарзи — 1816) черковлари, Сант—Аньезе ин Агоне черковининг тарзи (1653 — 55), Барберини (1625—63) ва Фальконьери (1639—41) саройлари ва б.