БОРСАКЕЛМАС БОТИҒИ

БОРСАКЕЛМАС БОТИҒИ — Шим. Устюрт платосидаги ботиқ. Шим. да Оқтумшуқ, жан. да Марказий Устюрт кўтарилмалари, шаркда Оламбек гуруҳидаги букилмалар, ғарбда Ёрқинбой моноклинал кўтарилмаси билан чегараланган. Шим. ғарбда Сом ботиғи б-н туташган. Жан. шарқдан шим. ғарбга чўзилган. Уз. 200 км, эни 150 км. Ботикда палеозой ётқизиқлари 6000 — 7000 м, мезокайнозой ётқизиқлари 4500 — 5000 м чуқурлиқда жойлашган.

Борсакелмас ботиғининг Ғарбида Ағини букилмаси, шим. да Қуваниш букилмаси бор. Қуваниш букилмасида 3000 м дан зиёд чуқурликда газ конлари топилган.