БОРСАКЕЛМАС

БОРСАКЕЛМАСУстюрт платосидаги шўрхок. Амударё дельтасидан ғарбда, Борсакелмас ботиғининг тубида жойлашган. Мутлақ баландлиги жан. шарқий қисмида 63 м, шим. шарқида 63 — 67 м, шим. ғарбида 87 — 89 м. Майд. 1000 км2. Ўсимлик қоплами деярли йўқ. Шўра ва қорабароқ ўсади. Борсакелмасда тузли қатламнинг қалинлиги 16 м дан 27,5 м гача. Қатламнинг асосий қисмини балчиқли туз ташкил қилади, баъзан гидрослюдали гил қатламчалари ҳам учрайди. Борсакелмаснинг тагида неогеннинг гил қатлами жойлашган. Минераллардан ош тузи (галит), астраханит, глауберит, эпсомит, тенардит учрайди. Асосан ош тузи билан астраханит тарқалган. Борсакелмас даги ош тузининг захираси 12,8 млрд. т. Б. туз хом ашёси асосида Қўнғирот сода корхонаси қурилмоқда.