БОРТ

БОРТ (голландча boort) — олмоснинг донадор турларидан бири. Жуда майда кристаллчалар ёки шаклсиз доналардан иборат бўлган, жуда майда графит зарралари ёпишган кулранг, баъзан деярли қора тусдаги аниқ шаклсиз материал. Юқори сифатли абразив материал (жилвиртош) сифатида’ тоғ жинсларини емиришда ва металлга ишлов бериш саноатида қўлланилади.