БОРТДАГИ ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ

БОРТДАГИ ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИсув ости ва сув усти кемалари, аэродинамик ва космик учиш аппаратлари бортига ўрнатиладиган ҳисоблаш қурилмаси ёки ҳисоблаш машиналари мажмуи. У ҳаракатланаётган объектга (мас, сув ости кемасига) ташқаридан узатиладиган ҳамда бортдаги радиолокацион, радиотехник, оптик ва б. тизимлардан келадиган турли ахборотларни ишлаб чиқади. Бу ахборотлар объектни ва унинг бортидаги тизимларни бошқариш, экипаж аъзоларининг соғлигини ва бортдаги тизимларининг ишга яроқлилигини назорат қилиб туриш учун зарур бўлади. Бортдаги ҳисоблаш машинаси тезкор қурилма бўлиб, 1 сек. да бир неча ўнлаб минг амални бажара олади. Бортдаги ҳисоблаш машинаси сифатида электрон рақамли ҳисоблаш машинаси ва баъзан, гибрид ҳисоблаш тизимиаян фойдаланилади.

Loading...