БЎРТМА НАҚШ

БЎРТМА НАҚШ — бадиий нақш тури. Наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, зардўзлик, мискарлик ва заргарликда қабариқ шаклда бўрттириб ишланади. Нақш усталари Бўртма нақшни бинолар, маданият саройларини безашда кенг қўлламоқдалар (мас, Тошкент тўқимачилар саройи). Самарқандда Бўртма нақш, Бухорода нақши мунаббат деб юритилади.